11:31 / 29.06.2023
196

Тошкентда ЙҲХ ходимлари вилоятга кетувчи йўловчиларга такси нархини арзонроқ қилиб беришмоқда

Тошкентда ЙҲХ ходимлари вилоятга кетувчи йўловчиларга такси нархини арзонроқ қилиб беришмоқда

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 28 июнь куни нишонланиши муносабати билан ходимлар қаторасига 5 кун дам олади. Тошкент шаҳри меҳмонлари ва аксар ходимлар байрамни ўтказиш мақсадида вилоятларга йўл олади.

Кетувчиларнинг кўпайиши йўналишдаги такси хизматларига юклама бўлади. Бундай вазиятда баъзи ҳайдовчилар томонидан нархларни сунъий ошириш ҳолатлари кузатилади.

Байрам арафасида вилоятларга йўл олган йўловчиларга ёрдам бериш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тадбир ташкил этилди, дея хабар бермоқда “Дарё”.

Дастлаб, Тошкент шаҳридаги автовокзалларда ЙҲХ ходимлари томонидан ҳайдовчиларга нархларни оширмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

“Ҳамма меҳмонлар уйига жўнаб кетади. Сизлардан илтимосимиз, йўловчиларни ҳар кунгидек нарх-навони оширмасдан олинглар”, — деди ходимлардан бири.

Ходимлар турли гуруҳларга бўлинган ҳолда йўлда кетолмай турган йўловчиларга вилоятга кетувчи таксиларни тўхтатиб, нархларни келишишга ёрдам беришди.

Бир ҳолатда Самарқанд вилоятига кетаётган аёлни ҳайдовчи 100 минг сўмга олиб кетишини айтган. Орага ЙПХ ходими аралашиб байрам муносабати билан аёлни 90 минг сўмга олиб кетишини илтимос қилади. Бунга ҳайдовчи “Ходимни ҳурмати”, дея аёлни олиб кетишга рози бўлди.

Ҳайдовчиларга йўлда шошилмасликни, тўхтаб дам олиб, чарчоқ чиққандан кейин ҳаракатланиш ҳақида маслаҳат берилди.

Ҳайдовчилар ЙҲХ “ходимларини илтимоси ва ҳурмати учун” йўловчиларни арзонроқ нархга олиб кетишаётганини таъкидлашди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ЙҲХ ходимлари вилоятга кетувчи йўловчиларга такси нархини арзонроқ қилиб беришмоқда
ePN