30 июнь куни Тошкентда ёшлар учун автобусда юриш бепул бўлади

30 июнь - «Ёшлар куни» муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти хабар берди.
Шунингдек, ёшлар байрамга бағишланган турли тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ хабарига кўра, ёшларнинг автобусларда бепул юриши ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 июндаги мажлис баёни қарорида белгилаб қўйилган.
Йўловчиларнинг ёши қандай аниқланишига хабарда ойдинлик киритилмаган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…