date
views 81

Бухорода 25 минг доллар эвазига АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган аёл ушланди

Бухорода 25 минг доллар эвазига АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган аёл ушланди

Бухорода ўзгадан АҚШга юбориш учун виза олиб бериш ҳамда ишга жойлаштириш эвазига пора талаб қилган аёл ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Бухоро шаҳар “Наврўз” маҳалласида яшовчи 43 ёшли Ғ.Д. исмли аёл бошқа бир фуқарони алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, уни АҚШга ишга юбориш учун ваколатли танишлари орқали виза олиб бериш ҳамда АҚШда яшовчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилгани аниқланган.

Аёл “ўз хизмати” эвазига 25 минг доллар миқдорида пул талаб қилган. У 21 июнь куни соат 13:30 ларда ўзи яшаб келаётган Бухоро шаҳар Мустақиллик кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонида келишилган пулнинг 10 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ғ.Д. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 25 минг доллар эвазига АҚШ визасини олиб беришни ваъда қилган аёл ушланди