20:31 / 03.07.2023
162

Наманган вилоятида 1,5 минг йиллик ноёб тангалар топилди (фото)

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилоятида 1,5 минг йиллик ноёб тангалар топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ушбу нодир топилмалар 1200-1500 йиллик тарихга эга бўлса-да, жуда яхши сақланган. Улар ичида 475-600 йилларга мансуб Бақтрия кумуш тангалари ҳам борлиги аниқланган. Ўрта Осиёда биринчи кумушдан ясалган тангалар милоддан аввалги 3-асрда чиқарилган. Унинг юза қисми — аверсига подшонинг сурати, орқа томони — реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, 9-асрга оидлиги айтилаётган Қорахонийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш танглар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга. Яна бир танга мутахассислар эътиборини тортди. Унинг аверсида араб ёзуви, реверсида хитой иероглифлари мавжуд.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
“Ҳозирда Ахси осори-атиқалар музейида турли даврларга оид мингдан ортиқ тангалар сақланмоқда. Янги Ахси ва Ахсикент археология ёдгорлик мажмуаларида бошланган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари барчани қувонтирмоқда. Буни кўрган халқимиз асрлар оша сақлаб келаётган нодир артефактларини музейга тақдим этишмоқда”, — дейди мажмуа раҳбари Билолхон Рустамов.

Айни пайтда олимлар тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалгани, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганмоқда.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган вилоятида 1,5 минг йиллик ноёб тангалар топилди (фото)
ePN