12:43 / 04.07.2023
192

Тошкентда 4 млн долларга ер сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

Тошкентда 4 млн долларга ер сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 4 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1968 йилда Тошкент вилоятида туғилган МЧЖ раҳбари 1989 ва 1995 йилда туғилган икки нафар шериги билан жиноий гуруҳ бўлиб, фуқарога Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган фермер хўжалигига қарашли 4 гектар ерни 4 миллион долларга сотишга келишган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ресторанларнинг бирида сўралган пулдан бўнак сифатида 500 минг доллар олаётганида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланган.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 4 млн долларга ер сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди (видео)
ePN