12:25 / 05.07.2023
105

Шаҳарсозлик қоидаларини бузган раҳбар ўринбосари жарима тўлади

Шаҳарсозлик қоидаларини бузган раҳбар ўринбосари жарима тўлади

Лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ишлари бажарилаётганда талабларни бузиш, шунингдек қурилиш соҳасида назорат қилиш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияларининг кўрсатмаларини бажариш амалдаги қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган бўлиб, бу қоидаларни бажармаслик жавобгарликка асосдир.

Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2021 йил 22 февраль кунги қарорига кўра Тошкент шаҳар қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси томонидан назорат ишлари ўтказилиши натижасида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Қорасув кўчасида жойлашган буюртмачи ташкилот “A.I.” МЧЖ директори ўринбосари С.А. томонидан қонун талаблари бажарилмаганлиги сабаб давлат фойдасига маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб ва унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари миқдорда – 17 млн. 150 минг сўм давлат фойдасига жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси Ш.Тўхтаев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати тамомланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шаҳарсозлик қоидаларини бузган раҳбар ўринбосари жарима тўлади
ePN