5 июнь куни тунда Сурхондарё вилояти ИИБ пост патруль хизмати ходимлари инсон ўлимига олиб келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олдини олишди.
Қайд этилишича, 4 июлдан 5 июлга ўтар кечаси тунги соат 03:30 ларда Термиз шаҳридаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирининг ичида ёнғин чиққан. Тунги хизматга жалб қилинган бир нечта ходим буни сезиб қолган. ИИБ ходимлари ичкарида 3 нафар фуқаро ухлаб ётганини кўришган.
Шундан сўнг улар дераза ойнасини синдириб, кучли тутун таъсирида карахт бўлиб қолган фуқароларни кўчага олиб чиқиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган.
3 нафар фуқаронинг ҳаммаси ҳозирда соғ саломат.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар