17:35 / 06.07.2023
77

Экилган кўчатларни сақлаб қолиш мажбурияти пудратчи ташкилотлар зиммасига ўтказилади

Экилган кўчатларни сақлаб қолиш мажбурияти пудратчи ташкилотлар зиммасига ўтказилади

Фото: Ўзбекгидроэнерго

4 июль куни Ўзбекистон экология вазири Азиз Абдуҳакимов “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бажарилган ишлар юзасидан Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида ахборот берди.

Ахборотда таъкидланишича, ўтган йиллардагидан фарқли, эндиликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш тадбирлари ҳар йили шакллантириладиган ва тасдиқланадиган йиллик манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури асосида амалга оширилади.

“Манзилли дастурлар – қатъий белгиланган механизмлар асосида маҳаллий ҳокимликлар томонидан шакллантирилиб, Экология вазирлигида умумлаштирилган ҳолда экспертизадан ўтказилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Манзилли дастурда белгиланган тадбирларни амалга оширишда асосий эътибор лойиҳалаш ишларига қаратилиб, бунда, янгидан қайта ташкил этилган Яшиллойиҳа лойиҳалаш институти асосий лойиҳачи этиб белгиланади.

Шунингдек, ҳудудларнинг рельефи, иқлим-тупроқ шароити, сув манбалари, йиллик ёғингарчилик миқдори, тупроқнинг лаборатория таҳлиллари натижаларидан келиб чиқиб, дарахт-буталарнинг мос бўлган турлари танланади.

Пудратчи ташкилотлар эса қонунчиликда белгиланган тартибда танлов асосида аниқланади.

Дастурга асосан, ҳар бир вазирлик ва ҳокимликлар тегишлилигича бюджетдан ташқари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўз боғларини ташкил этади.

Экилган кўчатлар ва ташкил этилган боғлар уч йил давомида пудратчи ташкилот томонидан парваришланади ва пудратчи кўчатларни тўлиқ сақланиб қолиши учун масъул ва жавобгар этиб белгиланади”, – деди Азиз Абдуҳакимов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Экилган кўчатларни сақлаб қолиш мажбурияти пудратчи ташкилотлар зиммасига ўтказилади
ePN