“Ўзгидромет” июль ойида аномал иссиқ кутилмаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 9–10 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади ва ҳарорат кўтарила бошлайди. Иссиқ об-ҳавонинг чўққиси 11–13 июль кунларига тўғри келади. Кундузи ҳаво ҳарорати 39-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.
Бироқ бу иссиқ давр узоқ бўлмайди. 13 июлдан республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига, 14 июлдан барча ҳудудларга Кавказдан салқинроқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 3-5 даражага пасаяди. Ҳароратнинг энг сезиларли пасайиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кузатилади — ҳаво ҳарорати 5-7 даражага пасаяди.
Июль ойининг охиригача ҳароратни қисқа муддатга кўтарилиши кузатилади, лекин ҳозирда аномал иссиқ кутилмаяпти.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!