15:27 / 08.07.2023
87

Қарздорлик “Алимент тўловлари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди

Қарздорлик “Алимент тўловлари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди

Давлатимиз раҳбарининг “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Мажбурий ижро бюроси ҳузурида “Алимент тўловлари” жамғармаси ташкил этилган.

Мазкур жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни қоплаб беришга йўналтирилиши белгилаб қўйилган.

Албатта, вақтинча тўлов қобилиятига эга бўлмаган ота (она) томонидан қайтариш шарти билан берилган бу маблағ унинг вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотини ўйлаб амалга оширилди. Айни дамда ушбу жамғарма қарздор учун имконият тақдим этди.

Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимлари томонидан бу борада бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 427-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бюро жамғармаси ҳисобидан 7 нафар оналарга  78,8 млн. сўмлик алимент пуллари тўлаб берилди.

Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 07.05.2010 йилдаги қарздор М.А.дан ундирувчи Д.А фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Кармана туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бироқ, қарздор алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни тўламаганлиги учун дастлаб маъмурий, ундан сўнг эса жиноий жавобгарликка тортилган.

Шундан сўнг, жамғарма ҳисобидан 5,3 млн. сўмлик зарар пуллари тўлаб берилиши таъминланди.

Алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик “Алимент тўловлари" жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди
ePN