Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Қўрғонтепа туманлараро судининг 25.06.2021 йилдаги қарздор М.Эркиновдан ундирувчи Г.Шаробиддинова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган ижро ҳужжати келиб тушган.
Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ижро иши бўйича қарздор М.Эркинов томонидан белгиланган алимент пуллари ихтиёрий равишда ойма-ой тўлиқ тўлаб келинган. 22.05.2023 йилда қарздор фарзанди учун тўланиши керак булган алимент пулларини олдиндан тўлаш ниятини билдириб, 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тақдим қилган.
Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими давлат ижрочиси томонидан қарздор М.Эркинов алимент учун олдиндан тўлов сифатида олиб келган 4 минг АҚШ доллари ундирувчи Г.Шаробиддиновага 22.05.2023 йилда тилхат асосида топширилди.
Шу муносабат билан собиқ эр-хотинлар ўртасида келишувга эришилди ҳамда ундирувчининг аризасига мувофиқ ижро иши тамомланди.
Бюронинг Қўрғонтепа туман бўлими
бошлиғи Музаффар Расулов
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг