18:00 / 08.07.2023
496

Она-болани қутқарган янгиерлик йигитни вилоят ҳокими ишга таклиф қилди

Она-болани қутқарган янгиерлик йигитни вилоят ҳокими ишга таклиф қилди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида 21 ёшли спортчи йигит каналда оқиб кетаётган она ва болани қутқариб қолгани хабар қилинганди.

Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Янгиер шаҳри марказидан оқиб ўтувчи Жанубий Мирзачўл каналида чўкаётган, Саидисломбек Абдулқосимзода томонидан қутқариб қолинган она ва боланинг хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олган.

Кўрсатган жасорати учун Саидисломбекка миннатдорлик билдирилган ва совғалар топширилган. Шунингдек, у вилоят ҳокими томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида ишлашга тавсия қилинган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият