Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани, “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган сайлов участкасидаги овоз бериш жараёнини 110 яшар Шаҳрибону момо Мирзаҳамдамова бошлаб берди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Вилоятдаги энг кекса момо сайлов участкасига 85 яшар қизи Санобархон ая билан бирга кириб келди. Бу ерда мутасаддилар ва сайловга келган маҳалладошлар билан кўришиб, бугунги тадбир яхши ўтишини тилаб, дуо қилди.
Шундан сўнг момо сайлов комиссияси аъзолари ва яқинлари кўмагида овоз берди.
Туманнинг “Баҳриобод” маҳалласида эса 101 ёшли Мукаррам ая Абдураҳимова ва 100 ёшни қаршилаган Донохон ая Жумабоева сайловда иштирок этди.
Бунга гувоҳ бўлганлар дугона ва синфдош момоларнинг аҳиллиги ва бардамлигига ҳавас қилди.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди