15:45 / 10.07.2023
184

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида иссиқ кучаяди

Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида иссиқ кучаяди

Ушбу ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳаво юқори барик ўркач ривожланиши ва Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши билан белгиланади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Ҳаво ҳарорати кундан кунга кўтарилади. Ҳудуднинг катта қисмида иссиқ об-ҳавонинг чўққиси ҳафтанинг ўрталарига тўғри келади. 12–13 июль кунлари кундузги ҳаво ҳарорати 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даражагача кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимолида 11–12 июль кунлари энг юқори ҳарорат 43-45 даража бўлиши кутилмоқда.

Кучли иссиқ қисқа муддат кузатилади. 13 июлда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларида, 14 июлда республиканинг барча ҳудудларида атмосферадаги жанубий оқимлар ғарбий оқимларга ўзгаради ва ҳаво ҳарорати 33-38 даражагача, жанубда 40 даражагача пасаяди. Бундай ҳарорат фони дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

Ҳафта давомида республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво кам булутли ва асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда.

10–12 июлда шимолда ва чўл ҳудудларда, 13–14 июль кунлари республика бўйича шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

Тошкентда 10–14 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги асосан кучсиз бўлади. 10 июль кундуз куни ҳарорат 37-39 даража бўлади, 11-13 июлда ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 12–13 июль кунларига келиб 39-42 даражагача бўлади. 14 июлда 36-38 даражага тушади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида иссиқ кучаяди
ePN