Самарқандда такси ҳайдовчиси болани итлар ҳамласидан қутқариб қолди (видео)

Самарқандда такси ҳайдовчиси болани итлар ҳамласидан қутқариб қолди (видео)
Самарқандда такси ҳайдовчиси болани итлар ҳамласидан қутқариб қолди (видео)
Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги болага итлар ҳужум қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани тасвирланган видеога муносабат билдирди.

Ижтимоий тармоқларда автомобиль йўли четида кетаётган болакайга итлар ҳужум қилгани тасвирланган видео тарқалди.

Ҳокимликнинг маълум қилинишича, ҳолат 8 июль куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автотураргоҳ (гараж) олдида содир бўлиб, итлар ҳам “автогараж”га тегишли бўлган. Итлар ҳужум вақтида боланинг оёқ қисмига ташланган.

Ушбу итлар тезда Ободонлаштириш бошқармасининг Назоратсиз ҳайвонларни овлаш гуруҳи томонидан тутилиб, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни қўллаб-қувватлаш бўлимига топширилган.

Боланинг саломатлиги эса тўлиқ назоратга олинган”, — дейилади муносабатда.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котиби ҳам ҳолатга ўз муносабатини билдириб, ҳолат қўшимча ўрганилаётгани, ўрганиш давомида итларнинг эгаси аниқланган тақдирда унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар