Жиноятга жазо муқаррар. Буни ҳамма билади. Маҳкум ўз жазосини ўтайди. Бироқ, жиноят ортидан етказилган зарарчи. Албатта суд қарори билан бунга оид ижро ҳаракатлари ҳам амалга оширилади.
Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг 26.10.2020 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Эгамбердиевдан ундирувчи Х.Достонов фойдасига жами 227 917 360 сўм жиноят натижасида етказилган зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Боёвут тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Ш.Эгамбердиевдан ундирувчи Ҳ.Достоновнинг фойдасига жами 227 млн. 917 минг сўм қарздорлик ундириб берилиши таъминланди.
Ижро ҳаракатлари давомида, суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг