16:00 / 13.07.2023
147

Ўзбекистон аҳолиси нақд пулдан кўпроқ фойдаланишни бошлади

Ўзбекистон аҳолиси нақд пулдан кўпроқ фойдаланишни бошлади

Ўзбекистон Марказий банки нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ эълон қилди.

Унга кўра, 2023 йилнинг олти ойида банк кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2022 йил мос даврига нисбатан 14,2 фоизга кўпайган ва 187,3 триллион сўмни ташкил этган.

Марказий банк томонидан январь—июнь ойлари мобайнида муомалага қўшимча 6 триллион сўм нақд пул чиқарилган. 1 июль ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 24,8 фоизни, муомаладаги нақд пуллар эса 47,1 триллион сўмни ташкил этмоқда.

Йил бошида нақд пуллар ҳажми умумий пул массасининг 22,3 фоизини, муомаладаги нақд пуллар бўлса, 42,2 триллион сўмни ташкил этганди.

Шу билан бирга, ўзбекистонликлар банк карталаридан пулларни камроқ нақдлаштириб олишни бошлаган, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида мамлакат аҳолиси ўз маблағларининг 28,1 фоизини нақдлаштирган бўлса, 2023 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этди.

Январь—июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 369,7 триллион сўмни ташкил этди — ўтган йилга нисбатан 16,9 фоизга ошган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон аҳолиси нақд пулдан кўпроқ фойдаланишни бошлади
ePN