Тошкент метросида 2016 йилда кунига 160 минг йўловчи ташилган бўлса, ҳозирда бу рақам 620-630 мингга етган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
Тошкент метросида 2016 йилда кунига 160 минг йўловчи ташилган. 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 240-280 мингга етган. Йўловчилар йилдан йилга кўпайиб, ўтган 2022 йилда кунлик 500-550 минг нафарни ташкил этган. Сўнги ҳисоб-китобларга қараганда, метрополитен 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида бир кунда 620-630 минг йўловчини ўз манзилига етказмоқда.
“Тошкент метрополитени ишга тушганидан буён ўтган 46 йил давомида йўналишлари биттадан тўрттага ортди. Узунлиги 12,3 километрдан 67,2 километрга етди. Бекатлари сони 9 тадан 48 тага ошди. Бекатларнинг 31 таси ер остида ва 17 таси ер устида жойлашган”, — дейилади манба маълумотида.
Ҳозир пойтахтда “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишининг давоми сифатида яна 2 та бекат қурилмоқда. Бу билан метро йўлининг умумий узунлиги 70 километрдан ортиши режалаштирилган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Диетолог қандай қилиб нон истеъмол қилмасдан қисқа вақтда озиш мумкинлигини айтди
Ҳиндистонда 50 дан ортиқ дори-дармонлар сифатида муаммо аниқланди
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?