18:00 / 13.07.2023
121

Қарздорнинг автомашинаси жарима майдонига олиб кирилгач, жаримани тўлашдан бошқа иложи қолмади

Қарздорнинг автомашинаси жарима майдонига олиб кирилгач, жаримани тўлашдан бошқа иложи қолмади

Қонунчилигимизда белгиланган талабларни қасддан бузганлик жавобгарликни келтириб чиқаради. Фуқаро М.Ў. ҳам ўзининг қонунга зид  ҳаракатлари билан ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жиноий ишлар бўйича Тошлоқ туман судининг 17.02.2023 йилги қарорига асосан жарима жазосига тортилган.

Жумладан, суд томонидан қарздор М.Ў.дан 7.500.000 сўм маъмурий жарима ундириш ҳақида қарор чиқарилиб, қарор ижро қилиш учун Бюронинг Тошлоқ тумани бўлимига юборилган ва ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан қарздор ихтиёрий муддат ичида суд қарорини ижросини таъминлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Лекин, қарздор суд жаримасини тўлаш чораларини кўрмаган, ушбу сабаб бюро томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 07.07.2023 йил куни қарздорга тегишли бўлган “Damas” автомашинаси хатланиб, жарима майдонига олиб кирилган.

Хатланган автомашинани аукцион савдога қўйиш чоралари кўрилаётган вақтда 10.07.2023 йил куни қарздор 7.500.000 сўм маъмурий жаримани ҳамда қўшимча ҳисобланган 375.000 ижро йиғимини тўлиқ тўлади ва ижро ҳужжати амалда тамомланиб, автомашина эгасига қайтарилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорнинг автомашинаси жарима майдонига олиб кирилгач, жаримани тўлашдан бошқа иложи қолмади
ePN