11:04 / 14.07.2023
112

Хорижий авиакомпанияларга Ўзбекистонга авиаташувлар учун рухсатнома онлайн берилади

Хорижий авиакомпанияларга Ўзбекистонга авиаташувлар учун рухсатнома онлайн берилади

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, хорижий авиакомпаниялар томонидан Ўзбекистонга мунтазам авиаташувларни амалга ошириш учун рухсатномаларни онлайн расмийлаштириш имконини берувчи «Форма Р» ахборот тизими ишга туширилди.

Эндиликда хорижий авиакомпания расмий вакили air.uztrans.uz манзили орқали белгиланган шаклда онлайн ариза тўлдиради. Шу кунга қадар мазкур жараён анъанавий усулда, қоғоз кўринишидаги рухсатномаларни расмийлаштириш орқали амалга ошириб келинаётган эди.

Ушбу ахборот тизимининг ишга туширилиши ва жараённинг рақамлаштирилиши натижасида ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликнинг олди олинди. Бунинг натижасида рухсатнома расмийлаштириш жараёнида вақт сарфи сезиларли даражада камайтирилди.

Рухсатномани келишиш жараёнида, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва «Ўзаэронавигация маркази» ДУК ҳамда Uzbekistan Airports АЖ томонидан кўриб чиқилади ва транспорт вазири ўринбосари томонидан махсус шакллантирилган QR-кодга электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хорижий авиакомпанияларга Ўзбекистонга авиаташувлар учун рухсатнома онлайн берилади
ePN