
Буюк Британияда жойлашган Costa Coffee кофе тармоғи Тошкентдаги биринчи қаҳвахонасини ишга туширди.
Ярим асрлик тарихга эга Британия компанияси Ўзбекистон бозорига кириши ҳақида 21 июнь куни эълон қилган. Costa Coffee'нинг биринчи қаҳвахонаси 1971 йилда Лондонда очилган. Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб унинг 3,5 мингдан ортиқ филиаллари мавжуд. Бу Costa Coffee'нинг Марказий Осиёдаги биринчи ва дунё бўйлаб 33-давлатдаги қаҳвахонаси.
Ўзбекистонда аҳоли асосан чой ичади, аммо сўнгги йилларда кофе истеъмоли ортиб, премиум қаҳвахоналар учун янги имкониятлар очилмоқда.
2022 йил май ойида Ўзбекистон Туризм ва Маданий мерос вазирлиги томонидан биринчи марта Тошкент шаҳрида кофе ва чой фестивали ўтказилди. Тадбир доирасида турли маҳорат дарслари, семинарлар ва дегустациялар ҳамда “Uzbekistan Cоffee Cup” бариста чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистонда брендли қаҳвахоналар бозори асосан пойтахт Тошкентда тўпланган. Бозор етакчиси Cаfelito Coffee шаҳарда 29 та дўконга эга, жумладан Cоffee Lab ихтисослашган қаҳвахона ва халқаро Gloria Jean's, Black Bear Cofe ва Boost Coffee брендлари ҳам бор.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!