20:00 / 14.07.2023
547

Олимлар одам яшай оладиган максимал ҳароратни айтди

Фото: Inside Climate News

Лондондаги Роҳамптон университети олимлари одамнинг яшаши мумкин бўлган юқори критик чегара қандай ҳарорат эканини аниқлади. Бу ҳақда iflScience хабар берди.

Мутахассислар инсон яшаши учун мос бўлган юқори критик чегара 40 дан 50 даража Цельсий оралиғида эканини айтди. Буни аниқлаш учун тадқиқотчилар ҳар хил ҳарорат ва намликда бўлган ҳаммомга ўхшаш махсус камерага чиққан. Ҳарорат ошиши билан метаболизм тезлиги ошган, яъни 40 даража ҳароратда 35 фоизга, 50 даражада эса 50 фоизга тезлашган.

Метаболик жараёнлар одатдаги ҳароратга қараганда кўпроқ энергия талаб қилади. Бундан ташқари, иссиқлик юрак ва қон томирларининг ҳолатига жуда ёмон таъсир қилади.

Ўтган июнь ойи ҳаво ҳарорати бўйича энг иссиқ ой бўлди. Июль ҳам ўз рекордини ўрнатиши хавфи бор. АҚШ жануби ва Хитойнинг айрим қисмларида, Шимолий Африкада июль ойида ҳарорат 50 даражагача кўтарилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар одам яшай оладиган максимал ҳароратни айтди
ePN