06:56 / 15.07.2023
121

EQUINOX” автомашинаси хатланди ва даъво таъминланди

EQUINOX” автомашинаси хатланди ва даъво таъминланди

Қонунчилигимизда шартнома шартларини бажармаган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан суднинг қарорига асосан мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин, агарда шахс мавжуд қарзларини тўлаш чораларини кўрмаса, қарздорликни ундириш унинг мол-мулкига қаратилади.

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 12.07.2023 йилдаги ажримига асосан ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Фарғона филиали фойдасига кредит қарзини ундириш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича даъвони таъминлаш тўғрисидаги қарорига асосан гаров мулки бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситасини хатлаш ҳақида Бюронинг Фарғона туман бўлими зиммасига юклатилган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 13.07.2023 йил куни қарздорга тегишли бўлган “EQUINOX” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, мажбурий тартибда жарима майдонига олиб кирилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » EQUINOX” автомашинаси хатланди ва даъво таъминланди
ePN