11:11 / 15.07.2023
55

Ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 540 мингдан ошди

Ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 540 мингдан ошди
2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берилди. Жумладан 2023 йил 14 июл ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 540 909 нафарга етди.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  • ўзбек тили  — 468 462 нафар;
  • рус тили  — 57 351 нафар;
  • қорақалпоқ тили  — 13 509 нафар;
  • бошқа тиллар — 1 587 нафар.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • кундузги таълим шакли — 357 529 нафар;
  • кечки таълим шакли — 13 686 нафар;
  • сиртқи таълим шакли — 165 923 нафар;
  • масофавий таълим шакли — 3 771 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМ (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Ўзбекистон миллий университети — 21 151 нафар;
  • Фарғона давлат университети — 16 386 нафар;
  • Тошкент ахборот технологиялари университети — 16 370 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 16 295 нафар;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 15 913 нафар.

Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:

  • Самарқанд вилояти — 63 142 нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 60 697 нафар;
  • Фарғона вилояти — 51 029 нафар;
  • Тошкент вилояти — 48 348 нафар;
  • Андижон вилояти — 45 371 нафар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 540 мингдан ошди
ePN