17:15 / 15.07.2023
64

Етказилган 1 млрд. 200 млн. сўмлик зарар пуллари ундириб берилди

Етказилган 1 млрд. 200 млн. сўмлик зарар пуллари ундириб берилди

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида банклар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда.

Бироқ, амалиётда тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит шартномасида белгиланган мажбуриятларни бажармасдан маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Мисол учун, АТБ “Микрокредитбанк” Навоий вилояти филиали томонидан “Н.Ф.Э” масъулияти чекланган жамият раҳбари Ғ.Э.га тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 1 млрд. 200 млн. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Кредит шарт­номаси бўйича масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўз мажбуриятларини белгиланган муддатларда бажармаганлиги сабабли, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 23.06.2023 йилдаги ижро ҳужжатига асосан банкка етказилган зарарни ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро Бюроси Навоий шаҳар бўлимига келиб тушган бўлиб, олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида МЧЖ раҳбаридан 1 млрд. 200 млн. сўм миқдорида зарар пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланган.

Ушбу жамият раҳбари томонидан кредит қарздорлиги белгиланган мақсадда сарфланганида шу каби ортиқча харажатлар ва ҳаракатлар амалга оширилмас эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Етказилган 1 млрд. 200 млн. сўмлик зарар пуллари ундириб берилди
ePN