09:49 / 18.07.2023
144

Урганчдаги банкда пневматик тўппонча билан қуролланган йигит қўлга олинди

Фото: Миллий Гвардия матбуот хизмати

Урганчда банк биносида пневматик тўппонча билан қуролланган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Миллий Гвардия матбуот хизмати хабар берди.

11 июль куни соат 11:07 да Урганч шаҳар “Қўриқлаш” бўлимига Навоий кўчасида жойлашган “Халқ банк” филиалидан “ташвиш” сигнали келиб тушган.

Олинган хабарга кўра воқеа жойига зудлик билан етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан пневматик тўппонча билан банк биносига киришга ҳаракат қилган фуқаро қўлга олинган.

Маълум бўлишича банк филиалида хизмат вазифасини олиб бораётган “Қўриқлаш” бўлими ходими ушбу фуқарони бинога кираверишда кўздан кечириш жараёнида пайқаб, тўхтатиб қолган ва ташвиш тугмаси орқали хабар берган. Ўз вақтида етиб келган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан қўлга олинган ушбу фуқаро Урганч шаҳрида яшовчи Х.А. экани аниқланган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти “Қўриқлаш” бошқармаси масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Урганчдаги банкда пневматик тўппонча билан қуролланган йигит қўлга олинди
ePN