Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 13 июль куни 2 нафар фуқаролар ов қилиш қоидаларини қасддан бузиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган «Жайрон» кийикларини овлаётган вақтида уларни тўхтатмоқчи бўлган экология бўлими ходимига ов милтиғидан ўқ узиб тан жароҳати етказгани айтилган эди.
Бош прокуратура мазкур ҳолат бўйича Қоровулбозор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 202 (Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар