Жорий йилнинг апрель ойида Тошкентда 17 ёшли ўқувчи қизга нисбатан 26 ёшли эркак тегажоғлик қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур ҳолат юзасидан суд жараёнлари бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган О.О.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси С.Содиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар