15:05 / 19.07.2023
83

Икки бош бухоро буғусини овлаган браконьерлар ушланди

Икки бош бухоро буғусини овлаган браконьерлар ушланди

Қуйи Амударё биосфера резерватида иккита бухоро буғуси браконьерлар тузоғига тушиб қолди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 июль куни соат 06:00 да Қорақалпоғистон Республикаси Қуйи Амударё давлат биосфера резерватининг Беруний давлат ўрмон хўжалиги участкасида 2 та Бухоро буғусининг жасади топилган. Аниқланишича, улар браконьерлар томонидан қўйилган тузоққа тушган.

Ҳайвонларнинг нобуд бўлишига алоқадор шахсларни аниқлаш мақсадида Қуйи Амударё давлат биосфера резервати бошқармаси инспекторлари воқеа жойида пистирма ташкил қилинган. Бир неча соат ўтгач, ниқобли икки номаълум шахс пистирмага яқинлашган, аммо инспекторларни пайқаб, воқеа жойидан қочиб кетишган.

Қуйи Амударё қўриқхонаси инспекторларининг ўтказган тезкор ҳаракатлари натижасида Беруний тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда воқеага алоқадор браконьерлар – Беруний тумани Бийбозор қишлоғида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.А., 1990 йилда туғилган Р.Б. ва 1985 йилда туғилган И.Д.лар қўлга олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Беруний тумани ИИБ томонидан ҳайвонларнинг нобуд бўлганлиги факти юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Икки бош бухоро буғусини овлаган браконьерлар ушланди
ePN