20:36 / 19.07.2023
68

Муросаи мадора билан икки ижро иши ҳал бўлди

Муросаи мадора билан икки ижро иши ҳал бўлди
Оила қўрғонига дарз кетиши билан ҳамма нарса бўлина бошлайди. Ўрталаридаги мулкни тақсимлашда эр-хотинлар ўзаро келишмаса, суд орқали барчаси ҳал этилади.

О.Юсуповнинг турмуш ўртоғи ҳам ажримдан сўнг уй-жой ва машинадан улушини сўраб судга мурожаат қилган. Шу билан бирга, болалари таъминоти учун алимент пули ҳам сўраган.

Суд томонидан турмуши давомида яшаган, умумий мулки бўлган уйнинг ярим нархи 85,5 млн. сўм ва “Матиз” автомашинасининг ярим баҳоси 21,9 млн. сўм, шу билан бирга 4,8 млн. сўм экспертиза харажати Г.Урманова фойдасига ундириб берилиши белгиланган.

Бундан ташқари, ўрталаридаги 2 нафар фарзанд учун алимент тўловлари ҳам Г.Урманова фойдасига берилиши кўрсатилган.
Мажбурий ижро бюроси Қўрғонтепа туман бўлими ходимлари келиб тушган ижро варақалари бўйча қарздор билан суҳбатлашиб, ижро ҳаракатлари олиб борди.

О.Юсупов машина ва уй-жойнинг ярим пули ўрнига, шунингдек, фарзандлари учун тўланадиган алимент пуллари эвазига яшаш хонадонини собиқ турмуш ўртоғига ҳадя қилиб юборди.

Натижада, “Матиз” машинаси эркакка, уй эса аёл номига ўтди. Муросаи мадора билан, икки ижро иши бирданига ҳал бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Муросаи мадора билан икки ижро иши ҳал бўлди
ePN