
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани Лабзак кўчасидаги янги 10 қаватли уйнинг томида қўшимча уй қурилгани аниқланди. Ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 10 июль куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекция мутахассислари томонидан юқорида келтирилган манзил ўрганилган ва 96-хонадон мулкдори кадастр ҳужжатларида мавжуд бўлган мансарданинг ён қисмига ўзбошимчалик билан қўшимча қурилма қуриб олгани аниқланган.
Туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу қўшимча қурилмани қуриш ишлари фуқаро А.Р. томонидан уйнинг том қисмини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ҳолда, рухсат берувчи ҳужжатларсиз олиб борилган.
Инспекция томонидан ўз ваколати доирасида фуқарога 15 кун ичида, яъни 25 июлгача қурилмани бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан маъмурий жарима қўлланган.