2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 млн 18 минг 7 нафарни ташкил этган.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- Ўзбек тили — 890 304 нафар;
- Рус тили — 95 456 нафар;
- Қорақалпоқ тили — 29 917 нафар;
- Бошқа тиллар — 2 330 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Кундузги таълим шакли — 577 096 нафар;
- Кечки таълим шакли — 24 802 нафар;
- Сиртқи таълим шакли — 407 945 нафар;
- Масофавий таълим шакли — 8 164 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 36 782 нафар;
- Тошкент давлат транспорт университети — 30 421 нафар;
- Фарғона давлат университети — 29 941 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 28 827 нафар;
- Қарши давлат университети — 28 417 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича биринчи 5 талик:
- Қашқадарё вилояти — 120 008 нафар;
- Самарқанд вилояти — 114 180 нафар;
- Фарғона вилояти — 94 999 нафар;
- Тошкент вилояти — 89 603 нафар;
- Сурхондарё вилояти — 84 457 нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар