Ҳалқимизда меҳмон отангдек - улуғ дейишади, бироқ меҳмон ўз ҳурмати ва иззатини билмаса-чи? Ёҳуд меҳмон мавжуд қоидаларни қўпол тарзда бузса-чи?!
Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур судининг 29.05.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор фуқароси Д.М. дан 4.950.000 сўм миқдорида маъмурий жарима ундириш белгиланган бўлиб, мазкур ижро иши бўйича ижро ҳаракатлари олиб бориш жараёнида қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Қарздор ушбу жаримани тўлаш билан бирга ўз ҳаёти ва ўзгаларнинг ҳаётига хавф солган ҳолда автотранспорт воситасини спиртли ичимлик таъсири остида мастликда бошқарганлиги учун 1 йил 6 ой муддатга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган.
Давлат ижрочиси Д. Атамирзаеванинг тўғри ҳуқуқий тушунтириш олиб бориши натижасида мазкур қарздорлик тўлиқ ундирилиб ижро иши амалда тамомланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!