15:10 / 22.07.2023
273

Бухорода тотализаторда 100 млн сўм ютқазган йигит ота-онасининг сейфини ўмариб, уни ёқиб юборди

Бухорода тотализаторда 100 млн сўм ютқазган йигит ота-онасининг сейфини ўмариб, уни ёқиб юборди

Бухорода тотализаторда салкам 100 миллион сўм миқдорда пул ютқазган шахс ўз яшаш хонадонидаги сейфдан пулларни ўғирлаб, жинояти изини яшириш мақсадида сейфни ёқиб юборди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди раисига таяниб, “Xabar.uz” хабар берди.

Суд ҳужжатларига кўра, Ғиждувон туманида яшовчи 20 ёшли Х.Г. ўз қўл телефонидаги “1xBet” иловаси орқали тотализатор ўйинларида иштирок этиб келган. У берилиб кетиш оқибатида ўйинда бир неча бор иштирок этган ва жами салкам 100 миллион сўм пулни тиккан ҳамда ўйинда уларни бой берган.

Шундан сўнг, Х.Г. ота-онасининг хонасида ёғоч пол остида бўлган темир сейфни жойидан чиқариб олган ва унинг эшигини бузиб, 100 миллион сўмга яқин пулларни ўғирлаб олган. Сўнгра ўз жиноятини яшириш мақсадида сейф ичида бўлган қолган пулларни, шунингдек, хонадон ва оила аъзоларига тегишли ўнга яқин ҳужжатларни ёқиб юборган. Ётоқхонани тартибсиз ҳолатга келтириб, уйни ўғри “ургани” тасвирини “яратган”. Бир оздан сўнг ёнғин авж олмай туриб, оловни ўзи ўчирган ва гўё уйга келиб қолгану, шундай ҳолат устидан чиққандек бўлиб ота-онасига қўнғироқ қилган.

Йигитнинг ота-онаси ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Терговга қадар суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Айни шу жараёнда кучли стресс ва ҳаяжонда қолган Х.Г. айбини тан олган ва қилган хатти-ҳаракатига иқрор бўлган. Ота-она ўғлига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирган.

Судланувчининг барча хатти-ҳаракатлари ўрганилиб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 227-моддасига (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) асосан, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода тотализаторда 100 млн сўм ютқазган йигит ота-онасининг сейфини ўмариб, уни ёқиб юборди
ePN