08:57 / 23.07.2023
577

ДХМ ходими катта миқдордаги пул билан қўлга олинди

ДХМ ходими катта миқдордаги пул билан қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими тезкор тадбир вақтида қўлга олинди.

Қайд этилишича, у ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн АҚШ доллари беришини талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХМ ходими катта миқдордаги пул билан қўлга олинди
ePN