date
views 179

Синов тариқасида талабалар учун универсал банк карталари яратилади

Синов тариқасида талабалар учун универсал банк карталари яратилади

Ўзбекистонда синов тарзида талабалар учун “универсал банк карталари” яратилади. Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов бу масалани "Алоқабанк" бошқарув раиси Коммуна Ирисбекова муҳокама қилди.
Банк карталаридан фойдаланиш талабаларга қуйидаги имкониятларни беради:
  • гувоҳнома сифатида фойдаланиш;
  • ётоқхоналар, кутубхоналар, спорт мажмуаларига кириш;
  • онлайн микроқарзларни расмийлаштириш;
  • омонатлар ва электрон ҳамёнлар очиш;
  • пул ўтказмаларини амалга ошириш;
  • халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш;
  • масофавий банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш.
Якунда томонлар “Талабанинг универсал банк картаси” тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма қарорни имзолади.
Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан "Талаба картаси" тажриба синов лойиҳасини амалга ошириш белгиланган. Муддат 2024 йил август ойи кўрсатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Синов тариқасида талабалар учун универсал банк карталари яратилади