23:20 / 24.07.2023
149

Қидирувдаги шахснинг Spark автомашинаси манзили ҳам аниқланди

Қидирувдаги шахснинг Spark автомашинаси манзили ҳам аниқланди

Оила муқаддас даргоҳ, унда дунёга келган фарзандлар ҳимоясиз бўлиб, энг аввало ота-онанинг парвариши ва таъминотига муҳтож бўлади. Қонунчилигимизда, боланинг вояга етгунига қадар унинг таъминоти, таълими ва тарбияси учун бевосита ота-она жавобгарлиги белгилаб қўйилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди 07.05.2018 йил кунги қарорига асосан қарздор Ў.Ш.дан ундирувчи М.С.фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилган.

Бироқ қарздор У.Ш. фарзандига алимент тўлашни хоҳламаган ва бу ҳаракати учун маъмурий жазога тортилган.

Маъмурий қамоқ жазони ўтаб чиққан қарздор алимент қарзини тўлаш ўрнига яшаш манзилини ўзгартириб, алимент тўлашдан яширинган ва давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан 07.06.2023 йил куни қидирув эълон қилинган.

Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор 10.07.2023 йил куни аниқланиб топилган ва шу билан бирга унга тегишли бўлган “Spark” автомашинаси ҳам аниқланиб, қарздорга алиментдан бўлган 11.800.000 сўм қарзи тўламаган тақдирда автомашина баҳоланиб савдога қўйилиши ёки унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкинлиги тушунтирилган ҳолда автомашина жарима майдонига олиб кирилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги шахснинг Spark автомашинаси манзили ҳам аниқланди
ePN