23:27 / 24.07.2023
244

Ота ўз мажбуриятини бажарди

Ота ўз мажбуриятини бажарди

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунларига кадар моддий таъминлаш ва тарбиялаш мажбурияти бу уларнинг болалар ва жамият олдидаги мажбуриятларидир.

Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими ходимлари томонидан ҳам иш юритувидаги алиментга оид ижро ишлари бўйича вояга етмаганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриб келишмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 05.12.2013 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Д.Сапаевдан ундирувчи С.Рахимованинг фойдасига бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 14.01.2014 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Д.Сапаевдан ундирувчи С.Рахимова фойдасига фарзанди 18 ёшга тўлгунча бўлган 7 йиллик, 163 млн. 715 минг сўм алимент пуллари бўлим давлат ижрочиси Ш.Хужаяров томонидан ундирилди ва ижро иши тамомланди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота ўз мажбуриятини бажарди
ePN