20:06 / 25.07.2023
650

Ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит ўлимига нима сабаб бўлган эди?

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳрига келиб, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли самарқандлик йигит вафот этганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати суд тиббий экспертиза хулосасини эълон қилди.

Вазирлик ахборотига кўра, ФВВга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар соғлиғи ёмонлашиб, шифокорларга мурожаат қилган ва шифохонага жойлаштирилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан аскар шифохонада вафот этган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, аскар ўлимига ўпканинг икки томонлама пневмонияси асорати сабаб бўлган.

“Миллар” дастурида маълум қилинишича, 1999 йил апрель ойида Самарқанд вилоятида туғилган йигит пойтахтдаги ҳарбий қисмлардан бирида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган бўлган. 27 июнь куни аскар 24 ёшида касаллик туфайли вафот этгани айтилди. Бироқ марҳумнинг оила аъзолари бунга шубҳа қилмоқда.

“Саломатлигида ҳеч қандай шикоят бўлмаган. Укамнинг танасида шилиниб кетган жойи бор, расмга олганмиз. Ўз ажали билан ўлмаганда. Биздан яширишяпти. Юз соҳасида бармоқ изи бор, оғизни ичида йиртилиш бор. Укамга куёвлик насиб этмади”, — деган марҳумнинг акаси.

ФВВ матбуот хизматининг билдиришича, мазкур ҳолат бўйича Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари Ҳарбий прокуратура томонидан назоратга олинган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳарбий хизматни ўтаётган 24 ёшли йигит ўлимига нима сабаб бўлган эди?
ePN