date
views 262

Рулда маст бўлиб «Қизил» дан ўтган шахсдан жарима ундирилди

Рулда маст бўлиб «Қизил» дан ўтган шахсдан жарима ундирилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Жиззах туманлараро бўлими томонидан 2023 йилнинг июль ойи бошидан ижро иши юритишининг соддалаштирилган тартибда 4963 нафар қарздордан 1,9 млрд. сўмлик қарздорликлар ундирилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шахар судининг 20 июнь 2023 йилдаги Ў.К. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128/4-моддаси 2-қисми 131-моддаси 1-кисмига асосан 8,25 млн. сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, 1 (бир) йил 6 (олти) ой муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан махрум этиш тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Жиззах туманлараро бўлимига келиб тушган.

Бюронинг Жиззах туманлараро бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро хужжати бўйича қарздорликни тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилди. Натижасида қарздор Р.М. томонидан мавжуд қарздорлик тўлиқ тўланиб, ижро иши амалда тамомланди.

Келдиёр Рахматов
Бюронинг Жиззах вилояти туманлараро 
бўлими давлат ижрочиси

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рулда маст бўлиб «Қизил» дан ўтган шахсдан жарима ундирилди