Президент томонидан “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.
Қуйидаги президент ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқ, тезкор-қидирув тадбирлари ва тафтишлар Бизнес-омбудсман билан келишилмаган ҳолда ўтказилади:
- 19.11.1998 йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сон;
- 27.07.2018 йилдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон.
назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (13.09.2022 йилдаги ПҚ-374-сон президент қарори билан тасдиқланган).
Маълумот учун, ҳозирги пайтда:
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида амалга оширилади;
- назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олиниши шарт;
- тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидан текширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назорат Бизнес-омбудсман томонидан амалга оширилади.
Текширувни ўтказиш Бизнес-омбудсман билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади.
Текширув ТартибиБизнес-омбудсманПрезидент ҲужжатлариТадбиркорлик СубъектлариНазорат ОрганлариЭлектрон Рўйхат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг