Ўзбекистон қонунчилигида гўшт маҳсулотларини сотиш бўйича меъёрлар «Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгилаб қўйилган.
Жумладан, гўшт маҳсулотларини сотиш мумкин бўлмаган ҳолатлар қуйидагилар:
- сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
- гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;
- тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
- ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
- оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
- хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
- ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар