Олтин изловчилар усулида фаолиятни амалга оширишга 283 та объект аукционга қўйилган, жорий йилда янги 13 та объект аукционга чиқарилди. Бу ҳақда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2023 йил январь-июнда минерал хомашё базасини ривожлантириш давлат дастури доирасида 293 геологик лойиҳа бўйича геология-қидирув ишларига йиллик режага нисбатан 53 фоиз бюджет ҳамда 42 фоиз махсус ҳисобдаги маблағлар ўзлаштирилган.
Давлат дастури доирасида йиллик режага нисбатан 47 фоиз бурғилаш ишлари, ерусти тоғ-кон ишлари 51 фоиз, ерости тоғ-кон ишлари 46 фоиз, сейсмик қидирув 56 фоиз ва 3D сейсмик қидирув иш ҳажмлари 55 фоиз кўрсаткич билан амалга оширилган.
Прогноз ресурслар бўйича олтин – йиллик режага кўра 46 фоиз, кумуш – 43 фоиз, мис – 55 фоиз, уран – 44 фоиз, қўрғошин – 52 фоиз, рух – 51 фоиз, вольфрам – 54 фоиз, углеводород – 62 фоизга ўстирилган. Нефть ва газга 61 фоизлик янги истиқболли майдон ажратилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!