date
views 116

Ижро ҳужжатида корхона қарздор бўлганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари олиб борилади

Ижро ҳужжатида корхона қарздор бўлганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари олиб борилади

Жорий йилнинг 26 июль куни Telegram тармоғининг NazoratUz каналида “МИБ ходимларининг ваколатлари шунчалик чексизми?” номли хабар жойлаштирилди.

Мазкур хабар бўйича Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг ҳужжатига асосан қарздор “LOLA FARZONA FAVORIT” МЧЖдан Г.Таджибаеванинг фойдасига 4 млн. 959 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига 25.07.2023 йилда келиб тушган ва ижро иши бўйича тарафларга қўзғатиш қароридан нусхалар юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига асосан ижро ҳаракатлари иш кунларида соат 8-00 дан 22-00 гача амалга оширилиши инобатга олинган ҳолда, давлат ижрочиси К.Ёқубов томонидан қарздор ташкилот “LOLA FARZONA FAVORIT” МЧЖ раҳбари билан 25.07.2023 йил куни соат 21:05 ларда телефон орқали боғланилиб, мазкур ижро ҳужжати юзасидан оғзаки тушунтириш берилган ҳамда давлат ижрочиси Қонуннинг 21,23,87-моддаларига асосан ундирувчининг аризасига биноан ёки ўз ташаббуси билан мулкий ундирув бўйича ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариш билан бир вақтда қарздорнинг мол-мулкини рўйхатга олиб, уларни хатланиши ҳисоб рақамларига банд солиниши тўғрисида огоҳлантирилган.

Ўз навбатида, корхона раҳбари томонидан “LOLA FARZONA FAVORIT” МЧЖ ҳисоб-рақамларига тақиқ қўймай турилишини сўраган ҳамда ижро ҳужжати юборган судга апелляция шикояти берилишини билдирган.

Келтирилган хабарда, тадбиркорлик субъектининг унга нисбатан бўлиб ўтган суд жараёнидан хабари йўқлиги масаласида судга мурожаат этиши лозим, давлат ижрочиси ижро иши келиб тушган кундан бошлаб, ижро ҳаракатларига киришади ва бу ҳақида томонларга маълум қилиши лозим.

Давлат ижрочиси К.Ёқубов ҳам корхона раҳбарига ўз вақтида қарздорлик бартараф этилмаса, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ҳисоб рақамига банд қўйиш ҳаракатини ўтказиши мумкинлигини тушунтирган.

Корхона фойдасига ижро ишини тўхтатиш ҳақидаги ҳужжат бўлмаса, ижро ҳаракатлари давом эттирилаверади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ижро ҳужжатида корхона қарздор бўлганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари олиб борилади