16:10 / 28.07.2023
296

Президент 15 та туманнинг ИИБ бошлиғини ва 5 та туманнинг прокурорини ишдан олди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ИИВ кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида бир қатор туман ички ишлар бошлиқлари ва прокурорларини ишдан олди.

Президент матбуот котибининг маълум қилишича, жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйгани учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.

Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:

  • Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;
  • Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент 15 та туманнинг ИИБ бошлиғини ва 5 та туманнинг прокурорини ишдан олди
ePN