14:18 / 29.07.2023
136

Маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончаси ташкил қилинади

Маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончаси ташкил қилинади

«Маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш ва спорт майдончаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Қарорга кўра, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ғолиб ва совриндор бўлган ҳамда ҳудудида спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳалла терма жамоалари учун 2030 йилгача 5 мингта спорт майдончалари ташкил қилинади.

2023 йил 1 августдан:

- олис ва чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ҳамда мактаблар ҳудудида қурилган спорт майдончалари улар жойлашган ҳудудига қараб тегишлилиги бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимига ўтказилади;

- спорт майдончаларининг жойлашув ҳудудидан қатъи назар (таълим ташкилотлари ҳудудида дарсдан ташқари вақтларда), барча фуқаролар учун фойдаланиш бепул бўлади ва вақти чегараланмайди;

- спорт майдончаларидан самарали ва мақсадли фойдаланилиши маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва профилактика инспекторлари томонидан ташкил этилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Маҳаллаларда 5 мингта спорт майдончаси ташкил қилинади
ePN