20:30 / 29.07.2023
251

Бухорода товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухорода товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Бухоро вилоятида ички ишлар органлари ходимлари ниқоби остида товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Шофиркон тумани “Янгиқишлоқ” маҳалласида яшовчи 41 ёшли Ҳ.З. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида яшовчи Н.О. (2000 йилда туғилган), Шофиркон тумани “Қуйи Чуқурак” маҳалласида яшовчи Г.О. (1986 йилда туғилган), Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи А.Ф. (1994 йилда туғилган) ҳамда Тошкент вилояти Бекобод туманида яшовчи қиз У.С. (2007 йилда туғилган вояга етмаган) билан олдиндан жиноий тил бириктирган.

Ҳ.З. гуруҳ аъзоларини Шофиркон туманида яшовчи 31 ёшли Ж.О. исмли фуқаронинг пули кўп экани, вояга етмаган бир қиз топиб у билан жинсий алоқага кириштириб, уларни бу вақтда ушлаб олиб, фуқарони жиноий жавобгарликка тортиш билан қўрқитиш орқали кўп миқдорда пул талаб қилиб олишга қизиқтирган.

Жиноий режага кўра, 26 июль куни вояга етмаган С.Ш. ва жабрланувчи (жиноий шериги Ф.А. га тегишли бўлган) Навоий шаҳар “Ғалаба шоҳ” кўчасида жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берилган. Улар жинсий алоқа қилаётган вақтида гуруҳ аъзолари уйга тўсатдан кириб бориб, ўзларини ички ишлар органлари ходимлари сифатида таништирган.

Гуруҳ аъзолари гўёки жабрланувчини жиноят устида ушланганини ва вояга етмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун қамоққа олинишини айтган. Улар фуқаро Ж.О.ни қўрқитиб, танасининг турли жойларига уриб, қўл телефони ва автомашинасининг калитини олиб қўйган. Унинг эркини чеклаб, жабрланувчига тегишли бўлган Cobalt русумли автомашинанинг орқасига ўтқизиб, Бухоро вилояти ИИБ га олиб боришларини айтган.

Жабрланувчи 27 июлга ўтар кечаси соат 04:30 ларда Бухоро шаҳридаги “Арк” қўрғони олдига олиб келинган. Улар ишни тинчитиш учун жуда кўп миқдорда, яъни 15 минг доллар талаб қилган.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида 27 июль куни тонг вақтида ўтказилган тадбир давомида ушбу товламачилар жабрланувчининг акасидан талаб қилинган пулларни олмоқчи бўлганида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товаламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 4 нафар айбланувчи қамоққа олинган ҳолда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода товламачилик қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
ePN