Барчамизга маълумки, фарзандларига моддий ёрдам кўрсатишни рад этиш бола ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.
Албатта, ҳар бир инсон у ёки бу вазиятда қандай йўл тутишни ўзи танлайди. Бироқ, танланган йўл боланинг юзидаги табассуми ва қувончидан маҳрум қилмаслиги лозим.
Афсуски, бугунги кунда алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан, фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келаётган фуқаролар ҳақида тез-тез эшитиб турамиз. Алимент пулларини ўз вақтида тўламасликлари ҳисобига болани янги кийимдан, янги ўйинчоқдан маҳрум қиладилар.
Буни бюронинг Кармана туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Б.Б.дан ундирувчи Г.Н.нинг фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мисолида кўрсак бўлади.
Ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида қарздор томонидан тўланмасдан келган жами 40 млн. сўм алимент пуллари ундирувчи Г.Н.нинг фойдасига ундириб берилди.
Зиммасидаги масъулият ва суд қарори ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келаётган қарздорларни кўплаб мисол келтириш мумкин. Бироқ, алимент бу қарз эмас, балки фарзанд вояга етгунга қадар бериладиган таъминотидир. Буни бажариш эса, ҳар бир ота-онанинг бурчидир.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!