21:52 / 01.08.2023
211

Қарздор фуқаро алимент пулларини олдиндан тўлади

Қарздор фуқаро алимент пулларини олдиндан тўлади

Вояга етмаган болага алимент тўлаш тартибини ота-она ўзаро келишган ҳолда белгилашга ҳақли. Ушбу мажбурият ихтиёрий равишда бажарилмаса ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади.

Хусусан, Бюронинг Фарғона шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 11.06.2012 йилги қарздор Қ.Қ.дан ундирувчи Қ.М. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти ҳар ойлик даромадини 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаб келган.

 Бюро томонидан ундирувчи ва қарздорга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилгач, қарздор ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда, қарздор фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши лозим бўлган 50.095.000 сўм алимент пулларини 4.300 АҚШ доллари миқдорида 31.07.2023 йил куни ундирувчига тилхат орқали топширди ва ижро ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан тамомланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият