22:01 / 01.08.2023
144

Маъмурий жазодан хулоса қилган қарздор ота

Маъмурий жазодан хулоса қилган қарздор ота
Фарзандлар моддий таъминоти то вояга етгунга қадар ота – она мажбуриятида. Лекин айрим ҳолларда бирор сабаб билан ажраб кетган оилалар, аниқроғи оталар бу мажбуриятни унутишаётгани ҳам бор гап. Бўлмаса, Наманган туманида яшовчи Элдор Ёдгоров (исми фамилияси шартли ўзгартирилган) 2 нафар фарзанди учун суд томонидан белгиланган суммани ойма-ой тўлаб юрарди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ажримига кўра, қарздор ота ундирувчи фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган. Мазкур ижро варақаси Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ўз вақтида тўлаб боришлиги бир неча маротаба тушунтирилган. Бироқ, қарздор ота “ўзим хон кўланкам майдон” деган шекилли қарздорлик 2021 йилнинг январь ойидан то 2023 йилнинг июль ойига қадар оз эмас нақд 33 млн. сўмни ташкил этади.

Давлат ижроси томонидан бу борадаги ҳужжатлар тўпланиб, мазмунан кўриб чиқиш учун жиноятлар ишлар бўйича судга юборилади. Бўлиб ўтган суд муҳокамаларидан сўнг, унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланади. Шундан сўнггина ўзига хулоса қилиб, қарздорликни зудлик билан бартараф этади. Суд қарздорлик қопланганини ҳисобга олиб, жазодан озод этди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият